Vis Best


Биологик фаол қўшимча (БФҚ). Дори воситаси эмас.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Таркиби:
Ҳар битта капсула ўзида сақлайди:

Triphala (Трифала) 250 мг
Brahmi (Брахми) 75 мг
Shankhpushpi (Шанкхапушпи) 50 мг
Methi (Пажитник) 50 мг
Hibiscus flower (Гипискуса гуллари) 25 мг
Neem (Ним) 10 мг
Thyme (Тимьян ёки Чабрец) 15 мг
Limon (Лимон) 10 мг
Lavender flower (Лаванда гуллари) 15 мг

Яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари:
36 ой. 25оCдан юқори бўлмаган салқин, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Стандарт қадоғи:
Бирламчи қадоқ: флаконда 60 та капсула. Флакон илова варақаси билан биргаликда картон қути ичида.
Дорихонадан чиқарилиши:
Шифокор рецептисиз.


Таъсири:
Биологик фаол қўшимча (БФҚ)
Грация озуқага қўшимча бўлиб, у қуйидаги таъсирларга эга:
• Организмга умумий тетикланлантирувчи таъсир кўрсатади ва моддалар алмашинувини фаоллаштиради;
• Организмни тозаланишига ёрдам беради;
• Ёғ ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади;
• Зарарли холестерин миқдорини камайтиради;
• Ошқозон иш фаолиятини яхшилайди;
• Кўпгина ички органларни ортиқча ёғ ва токсинлардан халос қилиб уларнинг иш фаолиятини яхшилайди. Органларда сув балансини меъёрлайди (айниқса жигар ва буйракларда);
• Тетиклаштиради, қўшимча куч бериб, чарчоқнинг олдини олади.

Қўллаш учун кўрсатмалар:
«Вис Бест» хилма хил кўриш органларининг функционал касалликларини олдини олишда қатнашадиган биофлаваноидлар билан парҳезни тўлдириш учун қўлланилади.

Дозалаш ва қўллаш усули:
1-2 капсуладан кунига 2 маҳал, овқатдан 10-15 дақиқа олдин оз миқдорда сув билан қабул қилинади. Доза кўриш қобилиятининг ҳолатига қараб ҳам индивидуал тайинланилади.
Қабулнинг дастлабки 10-14 кунлигида қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин:
• Кўнгил айниши;
• Жиғилдон қайнаши;
• Кекириш;
• Қорин шиши.
Ушбу белгилар пайдо бўлганда, препарат овқат қабул қилиш пайтида ичилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• БФҚ компонентларига бўлган сезувчанликда
• Ҳомиладорлик ва лактация даврида
• 7 ёшгача бўлган болаларда.

Вис Бест – ўзида кўз нурини яхшилайдиган, ўзига хос компонентлар сақлайдиган Аювердик дори воситасидир.
Ҳар қандай инсоннинг умри мобайнида кўриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Кўзлар чарчайди, ёшланади, ёки жуда ҳам қуруқ бўла бошлайди, ёруғликка нисбатан оғриқ пайдо бўлади, яллиғланади, яралар ёки қон кетиши бошланади. Айрим ҳолларда бундай аломатлар фақатгина кўз касалликлари билан боғлиқ бўлса, бошқа ҳолларда бу аломатлар турли хил ўзга касал орган касалликлари ёки умумий тана касалликлари билан боғлиқ бўлади. Кўриш билан боғлиқ муаммолар дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бунга сабаблар жуда ҳам кўп – хисоб-китоб технологияларининг, компьютер ва мобил қурилмаларнинг жадал ривожланиши, аксарият шаҳар аҳолисининг бир хилдаги офис ишлари ва асосий керакли витамин ва минераллар билан тўлдирмайдиган сифатсиз озиқ-овқат истеъмол қилиш.

Атроф – муҳитнинг ифлосланиши, радиациянинг юқорилиги аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун организмга кучли антиоксидант ҳимоя зарур. Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мумкин, агарда кўзларга вохти-вохти билан дам бериб турилса, шу жумладан кўз қорачиғи, кўзнинг биллур парчаси ва кўз мушакларининг иш фаолиятини меъёрда ишлашига ёрдам берадиган витамин ва минералларни кунлик озиқ-овқат истеъмоли таркибига киритилса. Идеал вариант бўлиб, барча керакли моддаларни фақатгина янги узилган мевалар, сабзавотлар ва резаворлардан олиш хисобланади. Аммо лекин кундалик ҳаётда тўғри овқатланишнинг ҳар доим ҳам имкони бўлавермайди. Шунинг учун кўзларни зарур бўлган моддалар билан таъминлашнинг энг қулай усули кундалик истемолида кўзлар учун керакли бўлган БФҚ.ларни киритишдир. Кўзлар учун керакли БФҚ.ларнинг таркиби, сизнинг кўриш қобилиятингизни бутунлай қайтариб бера оладиган сеҳрли моддаларга эга эмас эканлигини тушунмоқ керак. Лекин шундай бўлса ҳам БФҚ.лар сизда кўз касалликларининг авж олишига имкон бермайди. БФҚ.лар операциядан кейинг даврда ва профилактика сифатида кўриш қобилиятини яхшилаш мақсадида истеъмол қилинади.

Вис Бест ҳужайра мембранаси ва унданда юпқароқ нозик тузилмалар бўлган РНК ва ДНК.ларни химоя қиладиган ажойиб восита хисобланади. Бундан ташқари у қон-томир деворларини мустахкамлаш, периферик ва кўзнинг тўр пардасида қон айланишини яхшилаш хусусиятига эга.

Харитаки – Аювердада енг кенг қўлланиладиган ўсимликлардан бири бўлиб, Аюверда ўсимликларининг “олтин қатори”га киради ва Ҳиндистон бўйлаб хурмат қилинади.

«Харитаки» сўзма-сўз таржима қилинганида «касалликни бартраф қилувчи» дэган маънони англатади.
Харитаки – кучли антиоксидант ҳисобланади. Харитаки кўришни, хотирани, қон айланишини, иммунитетни яхшилайди, қон кетишини тўхтатади, холестерин даражасини камайтиради. Бундан ташқари ёшартириш, танани токсинлардан тозалаш хусусиятига эга. Қўшимча хусусиятларига ел хайдаш, яллиғланишга қарши, антисептик, замбуруғга қарши, бутун организм фаолиятини нормаллаштириш, тананинг иш фаолиятидаги бузилишларни олдини олиш каби хусусиятлар киради.

Тасири:
– кўришни яхшилаш учун, кўзда чарчоқни олиш учун, ёруғлик спектрининг енг тажовузкор нурларидан кўзларни ҳимоя қилишда, кўзнинг қоронғиликда кўришига кўникиши учун, шу жумладан кўздаги яллиғланиш касалликларида (конюктевит ва б.).
– танага умумий тетиклаширувчи, антиоксидант ва ёшартирувчи, иммунитетни кўтарувчи сифатида,
– бош мия иш фаолиятининг яхшиланишига, хотирани мустахкамлашга, диққат-еътиборни оширишда
– асаб тизимини тетиклаштиришда, асаб касалликларида стресс, чарчоқ ва депрессиянинг олдини олишда
– танани токсинлардан тозалашда
– астма, туберкулёз, ёталда балғам кўчирувчи сифатида
– ошқозон-ичак касалликларида, овқат ҳазм қилишни яхшилаш ва овқатни танага тўлиқ сўрилишида, иштаха очувчи сифатида
– енгил ич сурги сифатида,
– ўсимта ўсишига қарши ҳамда саратон касаллигини олдини олувчи восита сифатида
– сариқ касалликда жигар функсиясини нормаллаштиради
Харитаки ўзида антиоксидантлик, ёшартириш, тетиклаштирувчи, ел хайдовчи, антисептик, замбуруғга қарши, антибаcтериал, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, қон тўхтатувчи хусусиятларга эга.
Бибхитаки – антиоксидан ва ёшартириш хусусиятига эга.

Бибхитаки ўзида тритерпаноидлар, ситостерол, беллерикосид ва беллериканин сапонинлари, шу жумладан полифеноллар (галлик, эллагик кислоталар, филембин ва б.) ва лигнанлар (термилигнан, таннилигнан, флаван, анолигнан Б) сақлайди. Бибхитаки галлотаннин кислота ва фитостероидларга жуда ҳам бой, антисептик, яллиғланишга қарши, ёшартирувчи, антиоксидант, тетиклаштирувчи, балғам кўчирувчи, ич сурувчи, оғриқ қолдирувчи ва замбуруғга қарши хусусиятларга эга.

Бибхитаки қуйидаги ҳолатларда ишлатилади:
• кўз касалликларида, кўзнинг яллиғланиши, кўриш қобилиятини яхшилашда
• бутун организмни ёшартиришда, иммунитетни мустахкамлашда, организмга салбий таъсирларни бартараф қилишда, танада кечадиган барча жараёнларни нормаллаштиришда, стресс ва оғир касалликдан кейин ҳаётий куч берувчи сифатида, иммунитет танқислигида
• юрак-қон томир касалликларида
• қандли диабет касаллигида қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради
• холестерин миқдорини камайтирувчидля снижения уровня холестерина в крови
• яллиғланишга қарши ҳамда оғриқ қолдирувчи восита сифатида
• нафас олиш органлари касалликларида, астма, бронхит, ларингит, ётал ва томоқ оғриғи касалликларида
• ошқозон-ичак тракти иш фаолияти яхшиланиши учун, ичакни тозалайди, ишлашини тезлаштиришда ҳамда сурункали диареяда,
• организмни чиқинди ҳамда захарлардан тозаловчи восита сифатида

Филлантус эмблика ўзида катта миқдорда витамин C сақлайди. Олимларнинг такидлашича эмблика мевасида апелсин мевасиникига нисбатан 30 баравар кўп витамин C сақлайди. Ушбу витамин бизнинг танамизда асосий антиоксидант ҳисобланади, чунки ҳужайра даражасида оксидланиш-қайтарилиш мувозанатини таъминлайди. Бундан ташқари аскорбин кислотаси антитаначалар ишлаб чиқарилишида, танага темирнинг сўрилишида ҳамда цинга касаллигини даволашда фаол қатнашади.

Феллантус эмбликанинг мевалари темир моддасига бой. Ушбу минерал элемент организмда кислород ташувчиси бўлган оқсил модда яъни гемоглобиннинг асосий таркибий қисми ҳисобланади.

Асосий фойдали хусусиятлари
• эмбликада ўзида жуда ҳам кўп антиоксидантлар сақлайди,
• кўриш қобилиятини яхшилайди, катаракта касаллигини олдини олишда самарали ёрдам беради (антиоксидантларнинг юқори консентрацияси туфайли),
• қон ҳосил бўлишини кучайтириш (гемоглобинни синтезлайди).
• Қон таркибини яхшилайди;
• Суякларни ва тишларни мустаҳкамлайди;
• Тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилайди;
• Инсулин ҳосил бўлишини бошқаради ва қонда қанд миқдорини.
• Қон босимини туширади (мевасининг таркибига кирувчи моддалар гипотензив хусусиятга эга);
• Атеросклерозни даволашда ёки профилактика сифатида ишлатилади;
• Иммунитетни мустахкамлайди;
• Жигар, талоқ, юрак ҳамда ўпка касалликларини даволашда фойдаланилади;
• Вирусга, микробга, замбуруғга қарши ҳамда яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Эмблика ўзида юқори биологик фаоллиги билан фарқ қиладиган қуйидаги бирикмалар сақлайди: никотин ва галлей кислотаси, танинлар, каротин, глюкоза, албумин, фосфор, темир, калций ва жуда катта миқдорда витамин C. Эмбликанинг ноёб хусусиятларидан бири, унинг қуруқ мевалари ўзида барча фойдали моддаларни ва мазали таъми камида 3 йилгача ўзгармаган ҳолда сақланиб қолади. Доривор эмбликанинг барқарорлик хусусияти юқори бўлганлиги учун унинг витамин-минералли таркиби узоқ вақтгача ўзгармайди ва ёқолмайди.

Попукли Андрографис. А. Paniculata.нинг асосий кимёвий бирикмаси бўлиб, дитерпеноидлар (20 зиёд бирикмалар) ва ўндан ошиқ флаваноидлар ҳисобланади. Ўсимликнинг ер устки қисми сақлайдиган дитерпеноид лактонларнинг асоси бўлиб андрографолид, дезоксиандрографолид, неоандрографолид, дезоксидегидрографолид, паникулид ва андропанозидлар [Zhao et al., 2002; Chen et al., 2006] ҳисобланади. Ўсимлик таркибидаги флаваноидлар 7-О-метилвагонин, андрографидин C, учгидроксифлавон, флавонидли гликозидлар, 7,4-диметил ефирлар, апигенин ва бошқа бирикмалар кўринишда учрайди [Koteswara Rao et al., 2004; Chen et al., 2006]. Яқинда ўсимлик таркибида яна икта янги флаваноидли гликозид, янги дитерпеноид андрограф кислотаси ва андрографидин кашф қилинди [Li et al., 2007].

Хусусияти ва қўлланилиши:
• Шарқ табобатида тетиклаштирувчи сифатида ишлатилиб келинган. Ўсимликдан тайёрланган препаратлар грипп, ангина, оғиз ёки тил яраларида, ўткир ёки сурункали ётал, ич кетиши, сийдик йўли инфексиялари каби касалликларда, тери жароҳатларида, захарли илон чақишларида самарали ишлатилади [A Colored Atlas… 1995].
• A. paniculata препаратларининг юқори нафас йўлидаги инфексияларга қарши фаоллиги бир қанча клиник тадқиқотларда кўрсатилган ва исботланилган [Caceres et al., 1999], [Coon & Ernst, 2004; Poolsup et al., 2004].
• In vitro тадқиқотларида андрографолид ўсимлиги инсон ҳужайраларидаги ўсмаларга қарши ситотоксик фаоллигини қайта ва қайта намоён қилган [Rajagopal et al., 2003].

Хулосалар:
A. paniculata ўсимлигининг ер устки қисмидан олинган биологик фаол моддалар шамоллашга қарши фаоллигидан ташқари яна гепатопротекторлик ва антиоксидантлик хусисуятига ҳам эга. Андрографис компонентларининг гепатопртекторлик хусисияти носпецефик бўлиб, организмнинг турли хил токсинлардан захарланишида ва алкогол интоксикациясида намоён қилади.