Gratsiya


Биологик фаол қўшимча (БФҚ). Дори воситаси эмас.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Таркиби:
Ҳар битта капсула ўзида сақлайди:

Triphala (Трифала) 250 мг
Brahmi (Брахми) 75 мг
Shankhpushpi (Шанкхапушпи) 50 мг
Methi (Пажитник) 50 мг
Hibiscus flower (Гипискуса гуллари) 25 мг
Neem (Ним) 10 мг
Thyme (Тимьян ёки Чабрец) 15 мг
Limon (Лимон) 10 мг
Lavender flower (Лаванда гуллари) 15 мг

Яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари:
36 ой. 25оCдан юқори бўлмаган салқин, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Стандарт қадоғи:
Бирламчи қадоқ: флаконда 60 та капсула. Флакон илова варақаси билан биргаликда картон қути ичида.
Дорихонадан чиқарилиши:
Шифокор рецептисиз.


Таъсири:
Биологик фаол қўшимча (БФҚ)
Грация озуқага қўшимча бўлиб, у қуйидаги таъсирларга эга:
• Организмга умумий тетикланлантирувчи таъсир кўрсатади ва моддалар алмашинувини фаоллаштиради;
• Организмни тозаланишига ёрдам беради;
• Ёғ ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади;
• Зарарли холестерин миқдорини камайтиради;
• Ошқозон иш фаолиятини яхшилайди;
• Кўпгина ички органларни ортиқча ёғ ва токсинлардан халос қилиб уларнинг иш фаолиятини яхшилайди. Органларда сув балансини меъёрлайди (айниқса жигар ва буйракларда);
• Тетиклаштиради, қўшимча куч бериб, чарчоқнинг олдини олади.


Дозалаш ва қўллаш усуллари:
Катталарга : 1 капсуладан кунига 2 маҳал, овқат қабул қилишдан 30-40 дақиқа олдин, оз миқдорда сув билан ичилади, биринчи 15 кун. Сўнгра 2 капсуладан кунига 2 маҳал оз миқдорда сув билан қабул қилинсин. Қабулнинг дастлабки икки ҳафталигида қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:
• Кўнгил айниши;
• Жиғилдон қайнаши;
• Эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси;
• Ичак иш фаолияти бузилиши (ич кетиши ёки ич қотиши).
Ушбу белгилар пайдо бўлганда «Грация» капсулаларини овқат қабул қилишдан олдин тўғридан-тўғри қабул қилинади. Қабул қилиш жараёнидан четлашилмасин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• БФҚ компонентларига бўлган сезувчанликда;
• Хомиладор ва эмизувчи аёлларда;
• Доимо бирон бир гормонал дори воситасини қабул қилувчилар;
• Қон босими юқори инсонларда;
• Доимо инсулин қабул қилувчи, қонда қанд миқдори меъёридан кўп бўлган инсонларда;
• 14 ёшгача бўлган болаларга;
• Кекса ёшли инсонларга;
• Ички органлари жиддий ва сурункали касалланган инсонларга;


Грация препарати – бу вазнингизни тўғирлашда ёрдам берадиган доривор ўсимлик гиёҳларидан иборат бўлган йиғинди бўлибгина қолмай, балким: Танангизни моддалар алмашинувидан кейин ҳосил бўлган чиқинди ва зарарли моддалардан тозалайди ва ошқозон-ичак трактининг тўғри ишлашини тиклайди.
Аюверик комплекс бўлмиш Грация саломатлигингизни қўллаб қувватлаш учун организмда ёғнинг тўғри парчаланишига ёрдам беради, токсинларни чиқариб танадаги барча секреция безларини тозалайди ва уларни витамин ҳамда минерал моддалар билан бойитади.

ТРИФАЛА
Трифала – организмни комплекс даволаш ҳамда тозалаш учун ўзига ҳос Аювердик формула. Бу юқори самарали танани токсинлардан тозаловчи ва ёшартирувчи восита бўлиб, ёғон ва ингичка ичак, жигар ва ўт пуфак, шу жумладан талоқ ва ошқозон ости безини тозалайди. Кенг тарқалган касалликларда профилактика сифатида олдини олади ва даволайди. Энтеросорбент сифатида таъсир кўрсатиб, оқсил алмашинувини меъёрлайди. Трифала танани токсинлардан ҳалос қилиб, организмнинг барча тўқималарини ёшартиради. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳамда ножўя таъсирларга эга эмас. Трифаланинг самарасини қабул қилинган куннинг биринчисидан кўриш мумкин.
• Тана вазнини меъёрлайди;
• Тана тўқималарини ёшартиради;
• Тери ҳолатини яхшилайди;
• Жигар, ичак, меъда ости безини шлак ва – токсинлардан тозалайди;
• Қон лимфасини тозалайди, қон босимин меъёрлайди;
• Лимфа ва қонни тозалайди, қон босимини меъёрлайди, қон кўрсаткичларини яхшилайди, гемоглобинни оширади;
• Кўриш қобилиятини яхшилайди;
• Асаб тизимини мувозанатлаб, хотира ва уйқуни яхшилайди;
• Танадаги барча тизимларнинг иш фаолиятини яхшилайди.
Трифала – ичакка тетиклаштирувчи ва юмшоқ таъсир қилиб тозаловчи, ўзига ҳос восита бўлиб, ич қотишида самарали ёрдам беради, танадаги барча тўқималарни тозалайди ва ёшартириб, озишга олиб келади.

Таркиби:
• Гликозид ва Флавоноидлар – антиоксидант сифатида таъсир кўрсатиб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
• Кумаринлар – табий кимёвий бирикмалар бўлиб, қонни суюлтиришга ёрдам беради, замбуруғ ҳамда саратонга қарши таъсирга эга.
• Алкалоидлар – миорелаксант ҳисобланиб, асаб-тизимини яхшилаб, хотирани кучайтиради.

Брахми – Аюверданинг муҳим ёшартирувчи воситасидир.
Брахми – Аюверда тиббиётида муҳим ёшартирувчи восита бўлиб, умрни узайтиради, қариш жараёнини секинлаштириб, қариликда куч беради. Терида коллаген ажралишини яхшиляди, ҳужайраларда моддалар алмашинувини тезлаштиради, қон айланишини меъёрлайди, терини ҳужайрда даражасида ёшартиради, майда ажинларнинг пайдо бўлишини камайтиради, терининг ранги ва эластиклик ҳолатини кучайтиради. Доимий қабул қилинганида ортиқча овқат истеъмол қилиш мойиллигининг олдини олади. Шу сабаб ушбу ўсимликни ортиқча вазнга қарши восита сифатида самарали қўллаш мумкин. Антицеллюлит таъсирга эга. Моддалар алмашинувини яхшилайди, бошдаги тери қатламини янгиланишини тезлаштириб, қон айланишини яхшилайди, шу билан биргаликда сочларнинг илдизини мустахкамлайди ва уларнинг фаол ўсишига ёрдам бериб тўкилишнинг олдини олади. Сочларнинг саломатлигини қайта тиклайди. Нозик ва нимжон сочлар учун жуда ҳам самарали восита ҳисобланади. Бундан ташқари хотирани яхшилаб, иммун тизимини мустахкамлайди.
Таркиби
• Алкалоидлар (брахмин, герпестин),
• Сапонинлар (д-маннитол, герсапонин, моннерин),
• Бета-ситостерол, бетулин кислота, кислота А, стигмастарол, бакосидлар, шу жумладан бакосид А ва В, ва гликозидлар.

Шанкха Пушпи
Биринчи навбатда мия фаолиятини тетиклаштирувчи восита сифатида қўлланилинади. Бу энг яхши ва машхур табиий гиёҳ бўлиб, стресс ҳолатини камайтиради, диққат-еътиборни оширади ва хотирани яхшилайди. Бундан ташқари ўсимлик гипертония, гипотония, қўрқув неврози каби касалликларни даволашда ишлатиладиган дори воситаларининг асосий таркибий қисми сифатида фойдаланилинади. Мияда қон айланишини яхшилаб, олий асаб тизимининг иш фаолиятини яхшилайди. Ўсимлик экстракти қонда холестерин миқдорини камайишида ёрдам беради. Шу жумладан ҳар бир ҳужайранинг тўғри озиқланишида қатнашиб, танани умумий ҳолатда мустаҳкамлайди.

ПАЖИТНИК
Пажитник – сийдик ҳайдовчи, умумий тетиклаштирувчи ва гипотензив хусусиятларга эга. Ўсимлик гиёҳи қондаги қанд, холестерин миқдорини камайтиради, зарарли бактерияларнинг кўпайишини секинлаштиради ва юрак иш фаолияти яхшилайди. Ушбу ўсимлик, қаттиқ ва шиллиқ ўсимталарнинг сўрилиб кетиш хусусиятига эга. Пажитникни куйишда, турли хил жарохатларда, ичак яраларида, туғруқдан сўнг белни мустахкамлаш учун ҳамда аёолларда – куч қувват йиғиб, сут пайдо бўлиши учун ишлатиб келишган. Қийин ҳазм бўладиган овқатларни ҳазм қилиш пайтида ошқозон яллиғланишини олдини олувчи восита сифатида қўлланилади.
Суриядан то Ливияга қадар барча араб аёллари қад-қоматлари чироли бўлиши, соч тўкилишини олдини олиш ва уларни мустахкам, қалин ўсишлари учун пажитник уруғларини қовуриб истеъмол қилиб келишган.
Пажитник умумий ҳолсизликда, даволаниш даврида, айниқса асаб, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг заиф пайтида жуда ҳам самарали озиқ-овқат ҳисобланади.
Таркиби
Калий, фосфор, магний, темир, калсий ва витаминлар (C, В1, В2, РР).

ГИПИСКУС
Моддалар алмашинувини яхшилайди ва организмни барча ортиқча ва зарарли маҳсулотлардан тозалайди, метаболизмни тезлаштиради, сафронинг ажралишига ёрдам беради, жигарни турли хил таъсирлардан ҳимоя қилади. Гипискус яллиғланишга қарши, антибактериал, қон тўхтатувчи, ўт ҳамда сийдик ҳайдовчи восита сифатида тавсия этилади. Гипискуснинг барча хусусиятлари ОИТ.нинг тўғри ишлашига ва озиқ моддаларнинг танага сўрилишига қаратилган. Ичакнинг тўғри ишлаши моддалар алмашинувига ва асаб тизимига тўғридан тўғри таъсир қилади.
Таркиби
• Антоцианлар – витаминларнинг таъсирига, айниқса витамин Р нинг фаоллигига таъсир қилади. Унда организмни зарарли микроорганизмларнинг таъсиридан ҳимоя қиладиган, табиий иммуномодулятор бўлган кўплаб полисахаридлар мавжуд.
• Витамин C, мева кислоталари (масалан, олма, узум, ва лимон кислоталари), флавоноид ва бошқа фаол моддалар.
• Полисахарид ва аскорбин кислотаси кўп мидқорда бўлганда иммун тизимининг иш фаолиятини яхшилайди, организмнинг ҳимоя функциясини яъни вирус ҳамда бактерияларга бўлган турғунлигини оширади.

НИМ
Ним – кучли яллиғланишга ва паразитларга қарши, антибактериал ҳамда замбуруғга қаши восита ҳисобланади. Ичакларни тозалайди, қабул қилинган кундан бошлаб 2-3 ҳафта ўтганидан сўнг таъсир кўрсатиш самарасини яққол кўриш мумкин. У терини майинлаштиради, ёғ безларидан чиқаётган ажратмаларни камайтириб, терини тиниқлаштиради. Хуснбузарларнинг чиқишини олдини олади. У қонни моддалар алмашинувидан қолган чиқиндилардан жуда ҳам яхши тозалайди, токсинларни организмдан чиқариб, иммун тизимини мустахкамлаб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Қўлланилиши:
• Терини ёшартириб уни тозалайди, таркибида нимбостерол, таннин ҳамда мураккаб органик бирикмалар сабаб яллиғланиш ва аллергик касалликларининг олдини олади;
• Хуснбузар ва тошмаларни бартараф қилади.
• Қонни токсинлардан, ортиқча ва зарарли холестеринлардан (кичик зичликдаги липопротеидлар) ва кетон таначалари, ҳамда озод радикаллардан тозалайди;
• Холестерин миқдорини камайтиради ва артерияларни зарарли ёғ ҳужайраларидан тозалайди;
• Ёғон ичакда яра чақирувчи трихомонада, дизентерия амёбаси ва балантидия коли каби микроорганизмларни ўлдиради, лямблия ва лейшманияларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади;
• Юрак касалликларида, юқори қон босимида ва артритда қўлланилади;
• Қон тўхтатувчи хусусиятга эга;
• Аутоиммун касалликларни (ревматизм, бронхиал астма, полиартрит, қандли диабетнинг II босқичида, склероз, нейродермит, псориаз ва бошқа касалликлар) даволашда ва профилактика сифатида, липид ҳамда углевод алмашинуви бузилишида ишлатилади;
• Антисептик, исситма туширувчи ва антитромбосит восита сифатида қўлланилади;
• Метаболик ацидозни бартараф қилади, организмдаги тўқималарда токсинларнинг йиғилиб қолишини олдини олдини олади (ҳаттоки мўтадил кислотали муҳитда ҳам метаболизм маҳсулотлари чўкмаси тушади);
• Бир қатор содда организм ва паразитлар учун кучли антисептик хусусиятига эга (таркибида табиий антибиотик сақлаганлиги туфайли);
• Томир эндотелияларини зарарланиши бартараф қилишда ва профилактика сифатида ишлатилади;
• Таркибида изофлавон ва катехин сақлаганлиги боис атеросклероз касаллигини комплекс даволашда самарали қўлланилади;
• Тиш ва милкларнинг саломатлигини таъминлаб, Ҳиндистонда минглаб йиллар давомида оғиз бўшлиғини тозаловчи гигийеник восита сифатида қўлланилиб келинади.

Тимян
Тимян – эфир мойига, витамин C ва Б гуруҳ витаминларига, флавоноидларга, каротин, органик кислота ва фитокимёвий бирикмаларга жуда ҳам бой. Шу сабаб Тимян қуйидаги хусусиятларга эга:
• яллиғланишга қарши, антисептик, спазмолитик, оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи, балғам кўчирувчи хусусиятлар;
• меҳнат фаолиятини ва тетикликни оширади, чарчоқни енгил олади;
• иммунитетни мустахкамлайди, уйқусизликка қарши курашишда ёрдам беради. Бош оғриғини олдини олишда ҳам тинчлантирувчи сифатида қўлланилади.
• ошқозон-ичак касалликларининг барча турларида ишлатилади (овқат ҳазм қилишни меъёрлайди, ошқозондаги оғриқни олдини олади, қориннинг дам бўлишини камайтиради, ҳамда ўсимликнинг дезинфиксион хусисияти сабаб, ичак микрофлорасини меъёрлайди), шу жумладан зарарли бактерияларни, замбуруғларни, айрим турдаги паразитларни масалан: нематода, аскаридаларни ўлдиради;
• Ҳайз пайти оғриқларини даволашда самарали;
• Лат еганда, мушак оғриқларида, ревматизм ва ҳар хил тери тошмаларида қўлланилади.
• Аёл гўзаллигини сақлаш ҳамда қўллаб қувватлашда ишлатилади. Бош терисида қайзғоқ, яра пайдо бўлиши, қичиш ҳолатларида сочларни чайқашда ишлатилади.

ЛИМОН
Лимоннинг асосий таркибий қисми бўлиб, албатта сув ва лимон кислотаси ҳисобланади. Бундан ташқари, унда организм учун муҳим бўлган витаминлар ҳам мавжуд. Лимонда энг кўп Витамин C мавжуд бўлиб, у моддалар алмашинуви тўғри боришида ва тўқималарнинг озиқланишида муҳим рол ўйнайди. Шу билан бир қаторда лимон ўзида яна витамин А, В1, В2, ва D ҳамда фақат цитрус меъваларида учрайдиган витамин: цитрин (витамин Р) сақлайди. Ўзининг кимёвий таркиби бўйича цитрин – юқори биологик фаоллик ҳамда шифобахш хусусиятга эга бўлган мураккаб феноллар бирикмасига киради. Лимон минерал тузларга ва лимон кислотасига ҳам жуда бой. Шунинг учун уни истеъмол қилиш организм учун ҳам фойдали, ҳам муҳимдир.
Лимоннинг айнан худди шундай таркибий қисмга эга бўлиши, уни истеъмол қилинаётган маҳсулотлар ичида энг фойдалилари қаторига қўйади. Ахир витамин ва минералларга бой маҳсулот бу – инсоннинг самарали ҳамда соғлом иш фаолияти учун энг муҳим омил ҳисобланади.
Лимоннинг фойдали хусусиятлари. Лимон билан даволаш.
Атеросклерозда, ошқозон-ичак тракти касалликларида, сийдик-тош касалликларида, моддалар алмашинуви бузилишида, геморройда, замбуруғ касалликларида – ташқи қўллаш учун самарали востиа сифатида тавсия қилинади. У организмда витамин C ва Р етишмаганида, гастрит, подагра каби касалликларда ишлатилади.

Лаванда
Лаванда – таркибида линалоол ва унинг кислоталар билан биргаликда мураккаб эфирлари, тритерпен бирикмалари ва борнеол ҳамда гераниол кумаринлари мавжуд бўлган, тахминан 1,2 % эфир мойи сақлайдиган ўсимликдир. Уни косметология, парфюмерия ва яна кўплаб саноат соҳаларида ишлатишади.
Бундан ташқари у қуйидаги ҳолатларда ишлатилади:
• Меланхолия, истерия, неврастения, асабийлашиш, уйқусизлик;
• Грипп ва ҳар хил инфексион касалликларда;
• Бошда оғриқ хиссида, астма, бронхит, туберкулёз ва кўк ёталда.
• Энтерит, ичак паразитларида, қорин дам бўлиши, ошқозон-ичак трактининг атониясида ва яллиғланишларда.

Лаванданинг фойдали хусусиятлари танада куч ва энергиянинг қайта тез тикланишида ёрдам беради, меҳнат самарадорлигини оширади, кун охиридаги чарчоқни олади, ақлий фаолиятни оширади.
Лаванда – табиат томонидан ҳадя этилган, танангизнинг учун табиий тинчлантирувчидир. Табиат билан эса баҳслашиш мумкин эмас.
Препаратнинг таъсирини сақлаб қолиш учун, Сизга унинг таркибидаги витамин ва минерал моддалар ёрдам беради.