Gepa +


Биологик фаол қўшимча (БФҚ). Дори воситаси эмас.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Таркиби:
Ҳар битта капсула ўзида сақлайди:

Andrographis paniculata (Попукли Андрографис) 125.0 мг
Phyllanthus fraternus (Филлантус нирури) 125.0 мг
Rubia cordifolia (Юракбаргли Марена ) 50.0 мг
Eclipta alba (Оқ Эклипта) 50.0 мг
Glycyrrhiza glabra (Қизилмия) 50.0 мг
Boerhaavia Diffusa (Пунарнава) 50.0 мг
Citrus limon (Лимон) 50.0 мг

Яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари:
36 ой. 25оCдан юқори бўлмаган салқин, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Стандарт қадоғи:
Бирламчи қадоқ: флаконда 60 та капсула. Флакон илова варақаси билан биргаликда картон қути ичида.
Дорихонадан чиқарилиши:
Шифокор рецептисиз.


Биологик актив қўшимча (БФҚ)
Гепа+ озуқага қўшимча – табиий ўсимлик мойлари, флавоноидлар (Қизилмия, Пунарнава), ферментлар (оқ Эклипта), кальций, калий, темир, мис, фосфор (юракбаргли Марена, Пунарнава), сапонинлар (Филлантус нирури), лимон ва аскорбин кислоталари ва эфир мойлари манбаидир.


Қўллаш учун кўрсатмалар:
Гепа+ жигарнинг таркибий ва функционал таъминотида иштирок этадиган, биофлаваноид ва сапонинлар билан парҳезни тўлдириш учун қўлланилади.

Дозалаш ва қўллаш усули:
Катталарга: 1-2 капсуладан кунига 2 маҳал, овқат қабул қилиш вақтида. Доза жигар ҳолатига ҳам қараб тайинланади.
12 ёшдан ошган болаларга: 1 капсуладан кунига 1 маҳал овқат қабул қилиш вақтида. Қабулнинг дастлабки 10-14 кунлигида қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин:
• Кўнгил айниши;
• Жиғилдон қайнаши;
• Кекириш;
• Қорин шиши.
Ушбу белгилар пайдо бўлганда, препаратни овқатдан 5-10 дақиқа олдин, кўп миқдорда сув билан ичилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• БФҚ компонентларига бўлган сезувчанлик
• Хомиладорлик даврининг биринчи уч ойлигида

Махсус кўрсатмалар:
Хомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида ва эмизувчи аёлларда фақатгина шифокор тавсияси билан қўлланилади.


Ҳозирги замон шароитида жигарнинг иш фаолиятига салбий таъсир қиладиган омиллар жуда кўп. Яримсинтетик озиқ маҳсулотлари, ҳавонинг ифлосланиши, алкогол ичимлигининг истеъмол қилиниши каби кўпгина факторлар жигарнинг тўғри иш фаолиятининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Жигар саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида биз сизга Аювердик восита бўлмиш «Гепа+»ни тавсия қиламиз.

«Гепа+» гепатопротекторлик таъсирга эга бўлиб, организмдаги ҳазм қилиш жараёнларини меъёрлаштиради, ошқозон-ичак трактинининг функционал ҳолатини яхшилайди, тананинг бошқа захарли-токсинларга бўлга қаршилигини оширади, ҳужайра мембранасининг оксидланишини олдини олади, жигарнинг дезинтоксикацион вазифасини яхшилайди, унинг ёғ босиб кетишини олдини олиб, холестерин миқдорининг камайишини таъминлайди.

Попукли Андрографис таркиби: андрографолидлар: деоксиандрографолид (андрографолид А), андрографолид B, неоандрографолид (андрографолид C) ва 14-деокси – 11,12-дегидроандрографолид (андрографолид D). Барча тўрт гуруҳ андрографолидлари (Андрографис А,B,C ва D) вирусостатик таъсир кўрсатади, герпес, MMV, энтеровирусларга нисбатан самарали. Спецефик антиген фаоллигига ва носпецефик иммунитет тиклаш эффектларига эга. Андрографолид B ва D.лар нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллигини кескин кучайтиради; антидиарея таъсир кўрсатади, ичак таёқчаларнинг LT- ва LT/ST энтеротоксинларини нейтраллайди. Айниқса ST -энтеротоксинга нисбатан анча самарали. Андрографолид B ҳар хил ташқи ва ички гепатотоксик таъсирларни анча камайтиради. Яллиғланишга қарши энг кучли таъсирни Андрографолид D кўрсатади.

Андрографолидларнинг барча гуруҳлари Staphilococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Protus vulgaris, Shigella dysenterial ва Escherichia coli.ларга бактериостатик таъсир кўрсатади. Андрографиснинг тиббиётда қўлланилиши юз йиллик тарихга эга. Ҳинд тиббиётида Андрографис қадимдан жигар иш фаолияти хасталикларида, ичак инфекциялари, дизентерия, диспепсия ва организмнинг умумий зўриқиши каби касалликларида қўлланилиб келинган. Шу мақсадда хозирги кунда Андрографис хитой харбий қўшининида табиий антибиотик сифатида қўлланилиб келинади. Хитой табобат оламида Андрографис турли хил шиш ва яллиғланишларга қарши восита сифатида фойдаланилади.

Биринчи бор Андрографис 1919 йили Ҳиндистонда, бир неча юз минг инсон ҳаётига зомин бўлган гриппнинг оғир турида ўзининг вирусга қарши самарали восита эканлиги маълум бўлган. Аммо лекин 1950-йилларга келибгина АҚШ, Ҳиндистон, Англия, Германия, Таиланд ва бошқа бир қатор давлатларда Андрографис устидан замонавий, фан тадқиқотлари олиб борилган. Кўпгина тадқиқотларда унинг кимёвий таркиби, фармакокинетикаси, таъсир механизми ва клиник таъсирлари мукаммал ўрганиб чиқилган.

Бактерияларга ва яллиғланишларга қарши синтетик дори воситалари гоҳ-гоҳида етарлича терапевтик таъсир кўрсатишмайди. Бунинг асосий сабаби шамоллаш жараёнида организмда иммунитетнинг кескин тушиб кетишидир, бу эса ўз навбатида вирусли ва (ёки) бактерияли инфекцияларнинг янада фаоллашишига сабаб бўлади (Crompton GK Mchardv GR 1991). Шу сабаб шамоллаш ва инфекцион касалликлар гуруҳини даволашда попукли Андрографис асосида тайёрланган дори воситалари жуда ҳам самарали бўлиб, ўзида бошқа синтетик дори воситалари каби ножўя таъсирлар кўрсатмайди (Crompfon GK Thamlikukul Venal 1991).

Андрографис билан бир нечта синтетик дори воситаларининг таъсири клиник тадқиқотларда ўзаро таққосланиб кўрилган. Гепатопротектор сифатида клиник амалиётда ишлатиладиган “Силимарин” билан таққослаганда Андрографис анча самарали бўлиб чиқди. Андрографолид B – тетрахлорид углерод, галактозамин, этил спирти, парацетамол (“Панадол”), ва бошқа, шу каби моддаларнинг гепатотоксик таъсирини нейтраллаб, самарали тушириш хусусиятига эга. Андрографолид B қабулидан кейин, парацетамол таъсиридан келиб чиқадиган ўт суюқлигининг камайиши, ундаги кислота ва тузларнинг оз миқдорда бўлиши каби ножўя таъсирлари сезиларли даражада нормаллашган. Чанг ва Бад (1987 йил) томонидан ўтказилган фармакологик ва клиник изланишлар, Андрографиснинг вирусли касалликлар эпидемиясига қарши самарали восита эканлигини кўрсатди. Филлантус нирури – моддалар алмашинуви жарайинини яхшилайди, ўт ҳайдовчи, яра битказувчи, яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга.
Қўллаш кўрсатмалари: гепатит, сариқ касал, жигар ва қоражигар хасталиклари, тери тошмалари ва қичиш, таносил касалликларида, диабет, камқонлик касалликларидада.

Филлантус Аювердик доривор ўсимликлари ичида жигар хасталигини даволашда энг самаралиси ҳисобланади. Бу доривор ўсимлик, гепатитнинг ўткир ҳамда сурункали турида қўлланилади. Хозирги кунда жигарга тушадиган зўриқишлар, токсинлар таъсирини олдини олишда ва жигарни тетиклаштиришда, ҳамда ёшартиришда Филлантус доривор ўсимлиги жуда ҳам самарали ҳисобланади. Ушбу доривор ўсимлик алкогол ичимлиги, тамаки воситалари, наркотик ва бошқа токсинларнинг жигарга таъсирини камайтиради.

Филлантус нирури Аювердия ва бошқа тиббиёт сохаларида сийдик кислотасининг организмда меъёрда ушлашда қўлланилади. Ҳиндистонда ушбу ўсимлик “бхумиала” деб номланади ва вирусга қарши, ўт ҳайдовчи, гепатопротектор восита сифатида ҳамда тизимли тери касалликларини: псориаз, нейродермит ва экземаларни комплекс даволашда самарали қўлланилади. Унда паразитларга қарши таъсири ҳам мавжуд. Филлантус нирури ўзида бир қатор биологик фаол моддалар, шу жумладан организмдаги умумий тозалаш механизмини фаоллаштирадиган: лигнанлар, терпенлар, флавоноидлар, бензеноидлар, алкалоидлар, стероидлар, витамин C, танин ва сапонинлар сақлайди.

Ўзига хос кимёвий таркиби сабаб филлантус моддалар алмашинувидан кейин ҳосил бўлган чиқинди ва захарли моддаларни организмдан табиий йўл билан чиқазиб юбориб, хилма-хил терапевтик таъсирлар кўрсатади. Бундан ташқари филлантус нирури антимикроблик эффектига ҳам эга. Филлантус ўзида бир қатор сийдик ҳайдовчи, буйракда тошларни эритувчи каби фойдали хусусиятларга эгалиги сабаб у буйрак ва сийдик йўли касалликлари: нефрит, цистит, пиелит ва уролитиаз (оксалатли, уратли, карбонатли ва фосфатли конкрементлар)ларда самарали қўлланилади. Филлантус атеросклерозда, буйракда тош йиғилиши касаллигида ҳамда қандли диабетда профилактика сифатида ишлатилинади. Филлантус тери касалликларини ва тромбофлебитларни даволашда фойдали. Ушбу ўсимлик таркибидаги моддалар гепатоцитларни токсинлардан (алкогол, тамаки, наркотиклардан) ҳимоялайди ва гепатит вирусини жигарга ўтишига тўсқинлик қилади. Шу билан биргаликда ушбу моддалар қондаги холестерин моддасини меъёрлайди. Филлантус жигарда глюкозанинг қайта ишланишини оширади, ошқозон ости бези ва ингичка ичак иш фаолиятини меъёрлайди, ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Филлантус буйракда ва қовуқда тошларни эритишга ёрдам беради. Филлантус дерматитларни, псориаз, нейродерматитларни ва экземани даволашда самарали қўлланилади. Унинг таркибидаги алкалоидлар кандида замбуруғи, хламидин, уреплазма ва ичак таёқчаларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Юракбаргли Марена. Маренанинг буйрак касалликларида самарали восита эканлиги клиник тадқиқотлардан ҳам исботланган. Бундан ташқари препарат сийдик ҳайдовчи, спазмолитик ва бириктиручи хусусиятларга эга. Анъанавий тиббиётда ўсимликнинг қуруқ экстрактини спазмолитик восита сифатида ошқозон-ичак тракти касалликларида (ич қотиши), жигар хасталигида (сариқ касал), энеурез (сийдик ушлай олмаслик), подагра ва полиартритларда, шу жумладан талоқ яллиғланиши, бурундан қон кетиши каби касалликларни даволашда самарали қўлланилинади. Шу билан биргаликда ўсимликдан, суяк сили касаллигини комплекс даволашда ёрдамчи воситаси сифатида ишлатишади. Бундан ташқари у тери касалликларини даволашда (тери яралари, дерматомикоз, псориаз ва тери саратони) фойдаланилинади. Ўсимлик экстракти билан даволаш буйракда тошларнинг эришига ёрдам беради, у буйрак нефролитиаз касаллигида, сийдик йўли инфекцияларини даволашда самаралидир. Марена экстракти ўзида, сийдик ҳайдовчи ва спазмолитик таъсирга эга бўлган оксимэтил ва оксиантрахинон ҳосилалари, ҳамда гликозидлар сақлайди. Шу жумладан пневмония, экссудатив плеврит ва ўпка туберкулёзида самарали таъсир кўрсатади. Ўсимликдан тайёрланган препаратлар тетиклаштирувчи восита сифатида ҳам фойдаланилинади.

Кимёвий таркиби. Илдизпояси ҳамда илдизи ўзида антрахинонлар (ализарин, галиозид, глуцидин, мунжистин, пурпурин, моллугин, псевдопурпурин, луцидин-3-О-примверозид, рубиадин-3-О-примверозид, рубиадин, фиссион, хинизарин, 3,4-дигидромоллюгин, ксантопурпурин ва б.), тритерпеноидлар (рубиарбонол A, B, C, D, E, F, рубипразин А ва B, рубикумар ва рубифолий кислоталари. Ўсимликнинг йер устки қисми иридоидлар, флавоноидлар ва кумаринлар, скополетин, ёғ кислоталари, β-ситостерин, даукостерин каби фаол моддалар сақлайди.
Хулоса. Юракбаргли Марена тетиклаштирувчи, умумий қувват бўлувчи, қон айланишини яхшиловчи, гипотензив, антиаллергик, туз алмашинувини меъёрга солувчи, оғриқ қолдирувчи, қон тўхтатувчи, исситма туширувчи, яллиғланишга ҳамда ё_талга қарши самарали ишлатилади.

Оқ Эклипта – ўзининг фойдали, жигар хасталикларини даволаш хусусиятига эгалиги сабабли (қадимги Ҳинд тиббиётида) Аювердия амалиётида юқори баҳоланади. Жигар учун кучли тетиклаштирувчи бўлиб, қонда холестерин миқдорини камайтирган ҳолда, юқори қон босимини камайтириб юрак саломатлиги мустахкамлайди. Танага ёшартирувчи, сийдик ҳайдовчи, гипотензив ва антихолестерин таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, Эклипта юқори қон босимини туширтирибгина қолмай, унинг оқибатида келиб чиқадиган асоратларининг олдини олади, масалан, буйрак ҳасталикларида.
• Оқ Эклипта мия учун тетиклаштирувчи, хотирани ва уйқуни яхшиловчи, диққатни оширувчи ва ҳаттоки кўриш қобилиятини мустахкамловчи самарали воситадир. Стрессни оладиган ва миорелаксант хусусиятларга эга.
• Самарали табиий оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Эклипта ўзида хилма-хил табиий оғриқ қолдирувчи моддалар – алкалоидлар, тритерпенлар сақлайди. Ушбу моддалар йэнгил ва ўртача кучдаги оғриқларни йэнгишда, ножўя таъсирларсиз самарали таъсир кўрсатади.
• Қонда юқори қанд миқдорини камайтиришда ёрдам беради.
• Иммунитетни оширади ва организмда табиий қаршиликни кучайтиради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Эклипта иммун тизимидаги муҳим ҳужайралардан бири бўлган, жигар сиррози, сариқ касали, гепатит ва ўт пуфаги кассалликларини келтириб чиқарадиган ҳар қандай инфексияларга қарши курашадиган фагоситларнинг таъсирини яхшилайди.

Кимёвий таркиби
Оқ еклипта ўсимлиги энг самарали ўсимликлардан бир хисобланади. Сўнги тадқиқотлар унинг таркибида: еклиптин алкалоиди (жигар хасталикларини олдини олади), стероид алкалоидлар (саратон ҳужайраларини ўлдиради) ва еклипта-сапонин (мияни турли хил тоскинлардан зарарланишидан химоя қилади) борлигини аниқлади. Ўсимлик таркибидаги кумарин ҳосилалари (масалан, wеделолаcтоне и деметҳйлwеделолаcтоне) унинг антибактериал ва антигеморрагик хусусиятларга, полипептидлар, полиасэтилен, тиофен ҳосилалари, тритерпен ва флавоноидлар уни вирусларга, замбуруғларга қарши самарали восита еканлигини кўрсатди. Бундан ташқари оқ еклипта исситма туширувчи, тетиклаштирувчи, ёшартирувчи, моддалар алмашинувини яхшиловчи хусусиятларга ҳам эга.
Ушбу кўпгина шифобахш хусусиятлар ҳозирги кунда хилма-хил тадқиқотлар натижасида исботланиб келинмоқда. Жигарга нисбатан эса ушбу ўсимликда жигар ҳужайраларини ҳар хил захарлардан ҳимоя қилиш хусусияти бор.
Қизилмия – тритерпен тузилишидаги сапонин – глицирризин сақлайди. Бундан ташқари бошқа сапонин – ураленоглюкурон кислота ҳам сақлайди. Глицирризин кислотаси миқдори ўсимлик илдизи ҳамда илдиз меъвасида 8-24% гача учрайди. Бошқа муҳим биофаол моддалардан яна бири бу флавоноидлар бўлиб, қизилмия ўсимлигининг таркибида ўртача 3-4% миқдорда учрайди. Қизилмиянинг илдизи ва илдизмеъвасида 27та флавоноид бирикмалар мавжуд бўлиб, уларнинг катта миқдорини ликвиритин, изоликвиритин, ликуразид, изоглабразид, рамноликвиритин, рамноизоликвиритин, неоликвиритин, глифозид, уралозид ва бошқа моддалар ташкил қилади.

Қизилмиянинг қўлланилиши
Қизилмиянинг илдизидан қуюқ ва қуруқ екстрактлар тайёрланиб, бир қатор гален воситалар, хилма-хил кукунлар ҳамда таблеткалар, глицирам, ликвиритон, флакарбин ликуразид каби препарати олинади.Қизилмиядан олинган флавоноидлар организмга ҳар томонлама: яллиғланишни олдини олувчи, яра битқазувчи, капиллярларнинг мўртлигини камайтирувчи каби таъсир кўрсатади. Қизилмиядаги шиллиқ модда – пектиннинг борлиги, уни ич сурувчи ва балғам кўчирувчи восита сифатида ҳам ишлатиш мумкинлигини кўрсатади. Қизилмия ўсимлигидан тайёрланган препаратлар нафас ё_ли касалликларини даволашда ҳам самарали қўлланилади.

Кимёвий таркиби
Таркибида мавжуд:
• Углевод ва унга яқин бўлган бирикмалар (глюкоза, фруктоза, сахароза, малтоза);
• Полисахаридлар (34 % гача крахмал, 30 % пеcтин моддалари);
• Органик кислоталар (янтар, фумар, лимон кислоталари);
• Эфир мойи;
• Тритерпеноидлар (глицирризин кислота);
• Стероидлар (β-ситостерин);
• Фенокарбон кислота ва уларнинг ҳосилалари ( ферула, салицил килота);
• Кумаринлар (умбеллиферон);
• Танинлар (8,3—14,2 %);
• Флавоноидлар (ликвиритин, изоликвиритин, кверсетин, кемпферол, апигенин ва бошқалар);
• Юқори алифатик углеводородлар ва спиртлар;
• Юқори ёғ кислоталари, алкалоидлар;
• Витаминлар (аскорбин кислота, каротин).
Пунарнава – буйраклар учун муҳим тетиклаштирувчи ва ёшартирувчи ўсимлик. Парҳез ва пунарнава ўсимлигини мунтазам қабул қилиш буйрак ва сийдик тизимининг иш фаолиятини меъёрлаштиради. “Пунарнава” сўзининг маъноси “танани янгилаш” дэган маънода келади. Сариқ касаллигини даволашда ишлатилинади. Барча турдаги шишларни олдини олади, қонни тозалайди, қон кетишини тўхтатади. Оғриқни олувчи ва яллиғланишни олдини олувчи восита хисобланади. Қонда қанд миқдорини сезиларли равишда камайтиради. Таркибида катта миқдорда калций ва алкалоид сақлаганлиги боис, пунарнава сийдик ҳайдовчи, гемоглобин синтезини кучайтирувчи таъсирларга эга. Жигарда турғунликни бартараф қилади. Яллиғланишга қарши фаолликка эга. Бронхларда шиллиқ массани олишда ёрдам беради, бу эса ўз навбатида астмага қарши самарали еканлигини билдиради.

Қуйидаги ҳолатларда қўлланилинади:
– Жигарни тетиклаштирувчи сифатида, жигарда кимёвий зарарланган ҳужайралардан захарларни чиқариш учун, гепатит касаллигини даволашда
– Буйрак касалликларини даволашда: систит, нефрит, буйракда тош ва қум пайдо бўлишида ва аллергияда
– Яллиғланишга қарши восита сифатида, ревматизмда, артритда, бўғим касалликларида
– Сийдик ҳаёдвчи восита сифатида;
– Ўт ҳайдовчи восита сифатида;
– Қонни тозаловчи восита сифатида, геморрой хасталигида;
– Юракни тетиклаштирувчи восита сифатида;
– Холестерин миқдорини меъёрлаштириш учун;
– Астма ва ё_талда балғам кўчирувчи восита сифатида;
– Қандли диабет касаллигида қонда қанд миқдорини камайтириш учун;
– антиоксидант сифатида ҳамда организмда иммунитетни мустахкамлаш учун;
– иштахани ва овқат хазм қилишни яхшилаш учун;
– ич қотганида ични сурувчи восита сифатида;
– метеоризм касаллигида қорин оғриқларини йэнгиллаштириш учун;
– тери касалликларини даволашда, айниқса қичима касаллигини даволашда самарали;
– камқонликда.

Лимон таркиби: витаминлар ва минераллар
Лимоннинг асосий таркибий компонентларидан бири бу албатта сув ва лимон кислота ҳисобланади. Бундан ташқари унда органисм учун муҳим бўлган моддалар, яъни витаминлар ҳам мавжуд. Лимонда энг кўп миқдорда витамин C мавжуд. Витамин C организмда моддалар алмашинувининг тўғри кечишида ва тўқималарнинг озиқланишида муҳим рол ўйнайди.шу билан бир қаторда яна лимоннинг таркибида А, B1, B2, Д ва барча ситрус меъваларга хос бўлган: ситрин (витамин П) витаминлари мавжуд. Лимон минерал тузларга ҳамда лимон кислотага бой, шунинг учун уни истеъмол қилиш организм учун жуда ҳам фойдали.

100 грамм Лимон калорияси 16 ккал.ни ташклик қилади:
• Оқсиллар ― 0,9 грамм
• Ёғлар ― 0,1 грамм
• Углеводлар ― 3,0 грамм

Лимоннинг фойдали хусусиятлари. Лимон билан даволаш.
Атеросклерозда, ошқозон-ичак тракти касалликларида, сийдик-тош касалликларида, моддалар алмашинуви бузилишида, геморройда, замбуруғ касалликларида ташқи қўллаш учун самарали востиа сифатида тавсия қилинади.
У организмда моддалар алмашинуви бузилишига олиб келадиган витамин C ва P йетишмаслигида ишлатилинади. Бундан ташқари гастрит, подагра, сийдик-тош ва бошқа хасталикларида фойдаланилинади.

«Гепа+» препарат ўзида ножўя таъсирларсиз организмга даволовчи хусусият кўрсатиш қобилиятига эга.
«Гепа+» препаратини қабул қилиш билан биргаликда сиз кўриш қобилиятини тиклабгина қолмай, организм иш фаолияти учун муҳим бўлган бир қатор витамин ва минераллар комплексини ҳам истеъмол қиласиз.