Ферро-Тоник

Замонавий вакуум технологиясини ва юқори атмосфера босими остида 60ОC дан ошмаган ҳарорат қўллаш билан қуюлтирилиб ишлаб чиқарилган. Мазкур технология барча витаминларни табиий ҳолда сақлаб қолиш имконини беради.
Манбаи:
Қуритилган олма
Таркиби:
Қуритилган олма мевасининг шакарсиз суюқ экстракти
Ишлаб чиқариш шакли:
Суюқ экстракт – 150 мл/195 грамм

Таъсири: Ферро-Тоник – анемия касаллигида ҳамда унинг профилактикасида жуда ҳам самарали воситадир. Қуритилган олма мевасининг шакарсиз суюқ экстрактини доимий қабул қилиш иштахани очади, иммунитетни оширади, ошқозон-ичак тракти иш фаолиятини нормаллайди. Ферро-Тоник – анемияда, авитаминозда ва витамин C миқдори камайганида қўлланилади. Анемия – бу қонда гемоглобиннинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик бўлиб, унинг олдини, таркибида темир моддаси сақлайдиган (масалан олма меваси) маҳсулотлар истеъмол қилиб олиш мумкин. Ферро-Тоник – анемияга қарши курашади, чунки у темир моддасига жуда ҳам бой. Темир моддаси эса гемоглобиннинг асосий таркибий қисми хисобланади (кислород ташишда муҳим рол ўйнайди).
Ҳазм қилиш ва юрак қон – томир тизимига таъсири: Клетчаткага бой олма мевасини доимий қабул қилиш ичак ҳаракатини яхшилайди, ич қотишини олдини олиб, ошқозоннинг ҳазм қилиш фаолиятини ва ич келишини яхшилайди. Ферро-Тоник таркибига кирувчи олма меваси қонда холестерин миқдорини камайтиради, бу эса ўз навбатида юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади. У қоннинг таркибини яхшилайди, қон – томирларни мустахкамлайди ва уларда тромбларнинг ҳосил бўлишини олдини олади. Юрак ҳуружи, фалаж, атеросклероз ҳамда бошқа юрак ва қон – томир касалликларидан ҳимоя қилади.
Қўллаш бўйича тавсиялар:
– Темир манбаи ҳисобланганлиги учун, қонда гемоглобин миқдорини ошириш мақсадида;
– Оқшозон – ичак тракти иш фаолиятини яхшилаш ва иштаҳани очувчи сифатида;
– Иммун тизимини мустаҳкамловчи сифатида;
– Витаминлар ( А, C, ва В гуруҳ витаминлари ҳамда пектин) ва фойдали микроэлементлар (темир, магний, калий, марганец) манбаи сифатида;
– Қонда холестерин миқдори ошиб кетганда профилактика сифатида.

1 чой қошиғида кунига 3 марта сувда эритиб ичиш тавсия этилади
Сақлаш шароитлари:
Қуруқ жойда, хона ҳароратида сақлансин.
Сотиш тартиби:
Рецептсиз сотилади.

Қўлланиш тавсия этилмайдиган ҳолат:
Экстракт таркибига бўлган хусусий нохуш сезгирлик
Муҳим кўрсатма:
Табиий чўкма бўлиши мумкин