Стресском

Замонавий вакуум технологиясини ва юқори атмосфера босими остида 60ОC дан ошмаган ҳарорат қўллаш билан қуюлтирилиб ишлаб чиқарилган. Мазкур технология барча витаминларни табиий ҳолда сақлаб қолиш имконини беради.
Манбаи:
Унаби меваси
Таркиби:
Унаби мевасининг шакарсиз суюқ экстракти
Ишлаб чиқариш шакли:
Суюқ экстракт – 150 мл/195 грамм

Таъсири: Стресском – артериал қон босимини туширувчи самарали восита ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у қон босими меъёрлаб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, бош ва юрак соҳасидаги оғриқларни енгиллаштиради. У асаб таранглашувида, кучли бош оғриғида, уйқусизлик ва турли хил неврозларда самарали спазмолитик ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Стресском юрак мушакларининг тонусини оширади, коронар (юрак қон-томирларида) қон айланишини яхшилайди, юрак уриш ритмини меъёрлайди, асаб толиқишини олдини олади. Унаби меваси таркибида 30% гача қанд моддаси, 2,5% гача органик кислоталар, 3,7% гача ёғли мойлар, 3% гача оқсиллар ва 10% гача танинлар мавжуд. Шу билан бир қаторда унаби таркибига организмдан симоб тузларини чиқариб юборишда фаол бўлган яна бир қатор муҳим моддалар: каротин, тиамин, рибофлавин, никотин ва фолий кислоталари, токофероллар, катехинлар, пеcтин каби моддалар киради.
Стресском қуйидаги хусусиятларга эга:
– тинчлантирувчи,
– сийдик ҳайдовчи,
– гипотензив,
– антисклероз,
– яллиғланишга қарши,
– балғам ҳайдовчи,
– умумий мустаҳкамловчи таъсирларга эга

1 чой қошиғида кунига 3 марта сувда эритиб ичиш тавсия этилади
Сақлаш шароитлари:
Қуруқ жойда, хона ҳароратида сақлансин.
Сотиш тартиби:
Рецептсиз сотилади.

Экстракт таркибига бўлган хусусий нохуш сезгирлик
Муҳим кўрсатма:
Табиий чўкма бўлиши мумкин