NOSTON KAPSULALAR

noston_kap1


Препаратнинг савдо номи: Ностон
Таъсир этувчи моддалар: Ербағирлаган темиртиканнинг меваси, кратева пўстлоғи, арпа кулидан олинган калий карбонати, бир уруғли бутия гуллари, натрий нитрати, cеркилтикли зирк илдизи, коммифора мукули, дағал соломоцвет кули, парпати, уятчан мимоза уруғи, экма турп, кокос ёнғоғи пўстлоғида ишлов берилган натрий хлориди, ҳинд моши, дихростахис сизий, тукли эрва илдизлари, колеус.
Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Ербағирлаган темиртиканнинг меваси (Tribuius terrestris) 25,0 мг
Кратева пўстлоғи (Crataevia nurvala) 25,0 мг
Арпа кулидан олинган калий карбонати (Yavaksshar) 10,0 мг
Бир уруғли Бутия гуллари (Butea monosperma) 50,0 мг
Натрий нитрати (Suryakshar) 10,0 мг
Cеркилтикли зирк илдизи (Berberis aristata) 50,0 мг
Коммифора мукули (Commiphora mukul) 50,0 мг
Дағал соломоцвет кули (Achyranthea aspera) 8,0 мг
Парпати (Swet parpati) 25,0 мг
Уятчан мемоза уруғи (Mimosa pudica) 15,0 мг
Экма турп (Raphanus sativus) 8,0 мг
Кокос ёнғоғи пўстлоғида ишлов берилган натрий
хлориди (Cocus nucifera) 8,0 мг
Ҳинд моши (Dolichos biflorus) 60,0 мг
Дихростахис сизий (Dichrostychus cinerea) 30,0 мг
Тукли Эрва илдизлари (Aerva Lanata) 30,0 мг
Колеус (Coleus ambonicus) 30,0 мг
Фаол бўлмаган ингредиентлар:
Коллоид кремний диоксиди 4,0 мг
Тозаланган тальк 4,0 мг

Ёрдамчи ингредиентлар: коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк.
Таърифи: Ўзига хос ҳидли, доривор ўсимликларнинг майда элементлари билан жигарранг-яшил рангли юмшоқ кукун сақловчи тўқ-қизил рангли “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Нефрология ва урологияда қўлланадиган восита.
Чиқарилиш шакли: 60 капсуладан пластмасса флаконда, ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити: Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби: Рецептсиз.


Фармакологик ҳусусиятлари

Ностон – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препаратдир.
Ербағирланган темиртиканнинг меваси (Tribulus terrestris) – стероид сапонинларни (диосгенин, триллин, диосцин, диоспонин, грациллин, протодиосцин, кикубасапонин), сапогенинларни, флавоноидларни, алкалоидларни, С витаминини, ёғ кислоталарини (линолин, олеин, пальмитин, стеарин), қатронли, бўёвчи ва ошловчи моддаларни, макроэлементларни (K, Ca, Mg, Fe) ва микроэлементларни (Mn, Cu, Zn) сақлайди. Ербағирланган темиртиканнинг суюқ экстракти сафро ажралиб чиқарилишини оширади, меъда ширасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, ичак перистальтикасини кучайтиради.

Кратева пўстлоғи (Сratevia nurvala) – флавоноидларни, глюкозинолатларни, ўсимлик стеринларни, сапонинларни, ошловчи моддаларни сақлайди. Антиоксидант. Литотроп ва тонусни оширувчи хусусиятларга эга. Кратева пўстлоғи ҳалқ табобатида яллиғланишга қарши, иситма туширувчи, ич сурувчи, гижжа ҳайдовчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланади.

Бир уруғли Бутия гуллари (Butea monosperma) – овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимига ижобий таъсир қилади, самарали буриштирувчи, рағбатлантирувчи ва қон тўхтатувчи восита ҳисобланади.

Серкилтикли зирк илдизи (Berberis aristata) – сафро ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, бактерицид, оғриқ қолдирувчи, қон тўхтатувчи, спазмолитик, иситма туширувчи, ўсмаларга қарши ҳусусиятларга эга. Илдизини сийдик ҳайдовчи сифатида буйрак, қовуқ касалликларида, истисқода, сийдик–тош касаллигида ишлатилади.

Коммифора мукули (Commiphora mukul) – катта бўлмаган, гулловчи бута ўсимликдир. Ёшартирувчи, рағбатлантирувчи, моддалар алмашинувини яхшиловчи, асабни мустаҳкамловчи, спазмга қарши, оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи, буриштирувчи, антисептик таъсирларга эга.

Дағал Соломоцвет кули (Achyranthea aspera) – кўп йиллик ўтсимон ўсимликдир. Уйқусизликда, ичак бузилишларида, сувдан қўрқишда (қутиришда), таъсирчанликни бартараф қилиш учун, шунингдек истисқода, ревматизмда, вабода, меъда ва тери касалликларида ҳам қўлланади. Диарея ва дизентерияни даволашда барглардан қайнатма тайёрланиб ишлатилади. Ўсимлик шарбатини фурункулёзни, геморройни, дизентерияни, ревматик оғриқларни, қичимани ва тери тошмаларини даволаш учун ишлатилади.

Уятчан Мимоза уруғи (Mimosa pudica) – танин, мимозин алколоидини, кальций оксалати сақлайди. Антисептик, яллиғланишга қарши, ярани битказувчи, буриштирувчи, қон тўхтатувчи ҳусусиятларга эга.

Экма турп (Raphanus sativus) – карамсимон оиласига мансуб бир ёки икки йиллик ўсимликдир. Эрта узилган сабзавот узоқ қиш кунидан кейин қўлланганда иммунитетни тиклайди. Аскорбин ва фолат кислотасини, калийни, В6 витаминини, рибофловин, магний, мис ва калцийни сақлайди. Қатор касалликларни қизамиқ, рак, йўтал, гастрит, жигар ва ўт қопининг касалликларини, қабзиятни, диспепсияни, артритни, ўт-тош ва сийдик –тош касалликларини даволашда қўлланади.

Тукли Эрва илдизлари (Aerva lanata) – Амарантлар оиласи, эрва авлодига мансуб ўтсимон ўсимлик.

Яққол сийдик ҳайдовчи, шунингдек ўт йўли, сийдик йўллари ва меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади.

Пиелонефрит ва буйрак тош касалликларида юз ва оёқ шишларини, яллиғланиш белгиларини камайтиради, тошларни тушишига ёрдам беради.

Ўт пуфагидаги яллиғланиш ҳолатларида сафрони ажралишига ёрдам беради ва яллиғланиш белгиларини камайтиради. Cурункали гастритни зўрайишида меъда мушакларининг оғриқли спазмини сусайтиради.

Препарат умуман олганда диуретик, спазмолитик, литолитик, микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат дисметаболик нефропатияда кристалл-коллоид мувозанатини бошқаради, cийдикда тошларни (шовул кислотаси, кальций, гидроксипролин) ҳосил бўлишига ёрдам берувчи элементларнинг концентрациясини пасайтиради. Тошларни (натрий, магний, калий) ҳосил бўлиш жараёнини ингибиция қилувчи элементларнинг даражасини оширади, уларни деминеразациясига олиб келади.

Тошларнинг ядроси атрофида заррачаларнинг аккумуляцияланишига қаршилик қилади, бу уни кейинчалик катталашишини олдини олади.

Ностон диурезни рағбатлантириб ва сийдик йўлларнинг силлиқ мушакларини бўшаштириб, сийдик-чиқариш йўлларидан оксалат ва фосфат тузлари, сийдик кислотаси ва майда тошларнинг чиқарилишига ёрдам беради. Препаратнинг литолик таъсири сийдикни рН га боғлиқ эмас.

Ностон айникса, Klebsiella spp., Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli ва бошқа грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади


Қўлланилиши

Мажмуавий даволаш таркибида:
– сийдик-тош касаллиги ва кристаллурия (уратлар, оксалатлар, фосфатлар, карбонатлар);
-сийдик-чиқариш йўлларининг носпецефик инфекциялари (уретритлар, циститлар, пиелонефритлар);
– дизурик ҳолатлар;
– подагра.
Сийдик-чиқариш йўлларининг спазмини ва буйрак санчиғини бартараф этади.

Сийдик-тош касаллигини олдини олиш, шу жумладан конкрементларни мустақил чиқиши ёки олиб ташланишидан кейин қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сийдик тош касаллигини мажмуавий даволашда препарат 2 капсуладан суткада 2-3 марта 4-6 ой давомида ёки тошлар чиқарилганича буюрилади.

Сийдик чиқариш йўлларини мажмуавий даволашда препарат 2 капсуладан суткада 2-3 марта жараён бартараф қилингунича буюрилади.

Тошлар чиққанидан ёки жаррохлик йўли билан олинганидан кейин қайталанишини олдини олиш учун – 2 капсуладан суткада 1 марта 1 ой давомида, сўнгра 1 капсуладан суткада 2 марта 4-5 ой давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ностоннинг терапевтик таъсири аста-секин ривожланиши туфайли, сийдик чиқариш йўлларининг соҳасида ўткир оғриқлар бўлганида препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди ва уни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юбориш ҳолларида ножўя таъсири белгиларини кучайиши мумкин.
Бунда симптоматик даволашни ўтказиш зарур.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.